43614

“Реал” Неймар ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берди

Спорт 3 июль 17:09 615

Мадриднинг “Реал” клуби Неймарнинг “ПСЖ”дан сотиб олиниши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берди.

ТВЕ нашри бироз олдин «Мадрид» Неймарга 7 йиллик шартнома ва парижликларга ҳужумчи учун 310 млн евро таклиф қилгани ҳақида хабар бериб ўтган эди. «Қироллик клуби» эса бир неча соат олдин бу хабарни расман рад этди.

“Реал” клуби раҳбарияти Испаниядаги энг катта телевидениялардан бири нотўғри маълумот берганидан ҳайраланиб, расмий баёнот беришни маъқул кўрди”, дейилади Мадрид клубининг расмий хабарида.  .

Изоҳ билдириш