42457

Равшан Эрматов қайси баҳсни бошқариши маълум бўлди

Спорт 20 июнь 13:41 825

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида бўлиб ўтадиган Аргентина—Хорватия баҳсини ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради, деб хабар берди ФИФА матбуот хизмати.

Эрматовга Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Захира ҳаками таитилик Норберт Хауата, ҳакамнинг захира ёрдамчиси – Бертран Бриаль (Янги Каледония).

Аргентина ва Хорватия ўртасидаги учрашув 21 июн куни Нижний Новгород шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов жаҳон чемпионатлари финал босқичларида 9 та учрашувни бошқариб жаҳон рекордини ўрнатган.

Изоҳ билдириш