24122

Рамзон Қодиров ўзбекистонлик спортчига автомашина совға қилди (видео)

Спорт 20 ноябрь 8:34 4 614

Чеченистоннинг Грозный шаҳрида бўлиб ўтган мусобақада “Ахмат” клуби вакили ўзбекистонлик Нурсултан Рўзибоев Рудний шаҳридан “Спарта” клуби вакили Амхад Жанчураевни мағлубиятга учратди.

Жанг бор-йўғи 1,5 дақиқа давом этди. Ўзбекистонлик жангчи 1-раунднинг ўзидаёқ ўз рақибини нокаутга учратиб, ғалабага эришди.

Ғолибга Қодиров номидан автомобиль калити топширилди. Эътиборлиси, жанг ташкилотчилари мусобақа томошабинларига 18 ноябрь Ўзбекистонда давлат байроғи қабул қилинган кун сифатида нишонланишини маълум қилишди.

Спортчи мукофотни олиш чоғида Шавкат Мирзиёев ва Рамзан Қодировларнинг сурати акс эттирилган кийимда намоён бўлди. Ҳар иккала президентларнинг суратлари Тошкентда бўлиб ўтган учрашув чоғида олинган эди.


Изоҳ билдириш