44194

Путин Россия жамоасининг мағлубиятига қандай муносабат билдирди

Спорт 9 июль 12:24 1 164

Россия президенти Владимир Путин терма жамоанинг иродали ўйин кўрстаганини қайд этиб, жамоанинг бош мураббийи Станислар Черчесовни ЖЧ якунларини муҳокама қилишга таклиф қилди.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков айтишига қараганда, шанба куни Владимир Путин терма жамоа мураббийи Станислав Черчесовга икки маротаба қўнғироқ қилган.

Дастлаб, ўйиндан олдин муваффақият тилаш учун. Иккинчи маротаба эса, давлат раҳбари Черчесовга ўйиндан кейин қўнғироқ қилиб “ушбу тарихий матчда чиройли ва иродали ўйин кўрсатишганини” учун миннатдорлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси учун ушбу Жаҳон чемпионати тарихда энг муваффақиятли бўлди. Жамоа илк бор Жаҳон чемпионатида нафақат гуруҳдан чиқишга, балким чорак финалгача етиб келишга муваффақ бўлди.

Изоҳ билдириш