10641

«Пахтакор»га Шота Арвеладзе бош мураббий бўлади

Спорт 21 июнь 23:23 370

“Пахтакор” футбол клуби раҳбарияти бир неча бор мураббий алмаштирганидан кейин собиқ Грузия ҳужумчиси Шота Арвеладзени мураббий сифатида танлади, деб хабар қилмоқда клубнинг расмий саҳифаси.

Янги мураббий номи расман 23 июнь жума куни “Пахтакор” стадионида эълон қилинади. Охирги йилларда Республиканинг энг машҳур футбол клубининг ўйинларини муваффақиятли дейиш қийин. Айни дамда жамоа Республика чемпионатида 21 очко билан 5 ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, охирги йил давомида “Пахтакор” учун бу иккинчи мураббий алмаштириш бўлади. Апрел ойида Григорий Колосовскийни ўрнига Равшан Ҳайдаров келган эди. Шота Арвеладзе — Грузия тарихида энг яхши футболчи ҳисобланади. Футболчи «Мартве», «Динамо» Тибилиси, «Трабзонспор», «Аякс», «Рейнджерс», АЗ ва «Леванте» жамо алари учун тўп сурган.

Арвеладзе уч маротаба Грузиянинг энг яхши ўйинчиси унвонини олган ва мамлакат терма жамоаси таркибида 26 та гол ўриб, ушбу кўрсаткич бўйича рекорд ўрнатган. Футболчи 2008 йилдан бошлаб мураббийлик қила бошлаган эди.

Изоҳ билдириш