46568

Осиё ўйинлари—2018. Ўзбекистон—Жанубий Корея. Асосий таркиблар маълум

Спорт 27 август 13:19 479

Осиё ўйинлари чорак финалида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушадиган Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг таркиби маълум бўлди.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларининг ярим финалига чиқиш учун Жануби Корея терма жамоасига қарши кураш олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 14:00 да бошланади.

Осиё ўйинлари, чорак финал
ЎЗБЕКИСТОН – ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
Бекаси. «Патриот Чандрабага» стадиони

Ўзбекистон: 1. Ботирали Эргашев, 2. Рустам Ашурматов, 20. Достон Турсунов, 4. Акром Комилов, 5. Аббос Отахонов, 7. Одилбек Ҳамробеков, 14. Икромжон Алибоев, 6. Жалолиддин Машарипов, 17. Достонбек Ҳамдамов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 9. Забиҳилло Ўринбоев.

Захира: 12. Раҳимжон Давронов, 13. Исломжон Қобилов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 15. Азизбек Турғунбоев, 8. Жасур Яхшибоев, 18. Хуршид Ғиёсов, 16. Дониёр Нарзуллаев, 19. Андрей Сидоров, 11. Бобур Абдихолиқов.

Баҳс ғолиби ярим финалда Сурия – Вьетнам жуфтлигида устун келган жамоа билан ўйнайди. Финал олди баҳслари 29 августга белгиланган.

Изоҳ билдириш