39045

Қора кўзли чемпионларимиз бугун Москва кўчаларида (фото)

Спорт 17 май 10:22 605

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 10—16 майи кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида Меҳрибонлик уйлари ўртасида Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси пенальтилар сериясида Покистон устидан ғалаба қозониб жаҳон чемпионига айланди.

Асосий ўйин вақтида ҳисоб 1:1 билан якунланди. Ундан кейин белгиланган пенальтилар бўйича 5:6 ҳисобида Ўзбекистон ғалаба қозонди. Сўнгги ҳал қилувчи голни Ўзбекистон жамоаси дарвозабони Сергей Исламов урди.

Маълумотларига кўра, футболчилар 18 май куни Тошкентга қайтиб келади. Москва—Тошкент йўналиши бўйича парвоз қиладиган самолёт 17:00 да Тошкент халқаро аэропортига етиб келади. Уларни катта тантана билан кутиб олиш режалаштирилган.

Қора кўзларимиз бугун қаҳрамонлик либосида финалдан сўнг Жаҳон кубоги билан Москва кўчаларини айланишмоқда. Қуйидаги фотосуратлар «Championat.asia» нашри томонидан келтирилди.

         

Изоҳ билдириш