36209

ОЧЛ. Бугун «Локомотив» «Зоб Оҳан»га қарши плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб боради. Ўйинга кириш чипталари эса бепул

Спорт 17 апрель 12:12 32

Бугун, 17 апрель куни Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги сўнгги тур ўйинини Эроннинг «Зоб Оҳан» клубига қарши ўтказади.

Ушбу ўйин «темирйўлчилар»нинг гуруҳдан чиқиши учун сўнгги имконият ҳисобланади. Учрашувда «Локомотив» ғалаба қозонсагина кейинги босқичга йўл олади. «Локомотив» жамоаси ушбу учрашувга бўлган қизиқишни ва ўйиннинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда «Локомотив» — «Зоб Оҳан» ўйини чипталари 1-сектордан 7-секторгача бепул тарқатишга қарор қилди. Чипталар бир кишига 4 донадан берилади.

Чипталарни бугун соат 09:00 дан 16:00 гача бўлган вақт оралиғида «Локомотив» стадионидан олиб кетиш мумкин.

Учрашув Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади. Беллашув Sport-TV телеканали томонидан жонли эфирда намойиш этилади.

Изоҳ билдириш