33632

Нима учун Зайнаб Дайибековага 79 кун ичида иккита автомобиль совға қилинди?

Спорт 6 март 16:04 1 196

Қорақалпоғистонлик қиличбоз Зайнаб Дайибековага охирги 79 кун ичида иккита автомобиль совға қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 15-16 декабрь кунлари Қорақалпоғистонга амалга оширган сафари давомида қиличбозлик бўйича халқаро турнирлар совриндори Зайнаб Дайибековага Nexia машинасини совға қилганди. Йил якунларига кўра, у Ўзбекистонда йилнинг энг яхши қиличбози сифатида эътироф этилди.

Шунингдек, Зайнаб Дайибекова 22 февраль – 5 март кунлари Дубайда ўтказилган Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди. Нуфузли мусобақада эришган ушбу натижаси учун спортчига Spark автомобили топширилди.

Шу тариқа Зайнаб Дайибекова охирги 79 кун ичида иккита машинали бўлди. Спортчи Олимпия қўмитаси ахборот хизматига берган интервюсида шундай деди: «Яратилган шароитлар учун жуда катта раҳмат. Энг аввало, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёйевдан миннатдорман. Уларга берган ваъдамга кўра ҳали Ўзбекистонга кўплаб медаллар ва совринлар олиб келишга, давлатимиз байроғини янада баландроқ кўтаришга ҳаракат қиламан. Бизга билдирилаётган ишончни албатта оқлайман. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Насиб қилса, бундан ҳам катта муваффақиятларга эришаман»-дейди Зайнаб Дайибекова.

Изоҳ билдириш