4278

Мўъжиза содир бўлмади. «Барселона» турнирдан чиқиб кетди

Спорт 20 апрель 11:25 305

«Камп Ноу» стадионида Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финалида “Барселона” – “Ювентус” жамоаларининг жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Дастлабки учрашувда “Ювентус” “Барселона” устидан 3-0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Ушбу учрашувда томонлар муроса йўлини танлашди ва ҳисоб очилмади. Икки ўйин ҳисобига кўра «Ювентус» «Барселона»ни  3 -0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу билан яримфиналга йўл олди.

«Барселона» – «Ювентус» 0:0

«Барселона» – Тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Серджи Роберто (Маскерано, 78), Ракитич (Пако Алькасер, 58), Бускетс, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.

Ювентус – Буффон, Бонуччи, Алекс Сандро, Дани Алвес, Кьеллини, Хедира, Пьянич, Куадрадо (Лемина, 84), Манжукич, Дибала (Барзальи, 75), Игуаин.

Огоҳлантиришлар: Иньеста (41), Неймар (44), Кьеллини (57), Хедира (64).

Изоҳ билдириш