36747

Муҳаммад Салоҳ Англияда йилнинг энг яхши ўйинчисига айланди

Спорт 23 апрель 13:01 293

«Ливерпуль»нинг мисрлик ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ Профессионал футболчилар Ассоциацияси (ПФА) томонидан Англияда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

АПЛнинг амалдаги мавсумида Салоҳ 33 учрашувда майдонга тушиб, 31 гол урган ва 10 голли узатмани амалга оширган.

«Бу мен учун катта шараф. Ўзимни бахтиёр ҳис қиляпман. Бутун мавсум давомида қаттиқ меҳнат қилдим. Бу нуфузли совринни қўлга киритганимдан жудаям хурсандман», — дейди Салоҳ тақдирлаш маросимидан сўнг.

Ушбу соврин учун Салоҳдан ташқари Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити»), Давид де Хеа («Манчестер Юнайтед»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»), Лерой Сане («Манчестер Сити») ва Давид Силва («Манчестер Сити») ҳам даъвогарлик қилганди.

Изоҳ билдириш