49707

Модрич Роналду ва Мессини яна совринсиз қолдирди

Спорт Бугун 18:06 0

«Реал Мадрид» ҳамда Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич France Football томонидан ўтказилган 2018 йилги «Олтин тўп»ни илк бор қўлга киритди.

Шу тариқа Модрич Роналду-Мессининг 10 йиллик эрасидан сўнг «Олтин тўп» соҳиби бўлга биринчи футболчи бўлди.

Олтин тўп-2018″ сўровномасининг ўнталик рўйхати қуйидагича:

1. Лука Модрич (“Реал”, Хорватия)
2. Криштиану Роналду (“Ювентус”, Португалия)
3. Антуан Гризманн (“Атлетико”, Франция)
4. Килиан Мбаппе (“ПСЖ”, Франция)
5. Лионель Месси (“Барселона”, Аргентина)
6. Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”, Египет)
7. Рафаэль Варан (“Реал”, Франция)
8. Эден Азар (“Челси”, Бельгия)
9. Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”, Бельгия)
10. Харри Кейн (“Тоттенхэм”, Англия)

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда 33 ёшли футболчи «Реал Мадрид» таркибида Чемпионлар Лигасидаги кетма-кет учта ғалабани қўлга киритганди. Хорватия терма жамоаси сафида эса Модрич ЖЧ-2018’да финалга қадар етиб бориб, мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.

Шунингдек, Модрич август охирида УЕФА томонидан 2017-18 йилги мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган эди. Сентябрь ойида эса ФИФА томонидан йил ўйинчиси номига сазовор бўлганди.

France Football нашри «Олтин тўп» соврини 1956 йилда жорий қилган. Соврин Европа қитъасида йилнинг энг яхши футболчисига берилади. Футболчини спорт журналистлари танлайди.

Изоҳ билдириш