42162

Миср давозабони «Энг яхши футболчи» совринини олишдан бош тортди

Спорт 18 июнь 10:53 301

Миср терма жамоаси давозабони Мохамед эл-Шенави «Ўйиннинг энг яхши футболчиси» совринини олишдан бош тортди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

ЖЧ-2018 доирасида Миср ва Уругвай терма жамоалари орасида ўтказилган ўйинда эль-Шенави рақибнинг тўртта зарбасини қайтарди. Ўйин 1:0 ҳисобида Уругвай ғалабаси билан якунланишига қарамасдан Миср дарвозабани ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Нашр хабарига кўра Мохамед эль-Шенави соврин ҳомийси спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи компания (Budweiser) бўлгани учун уни олишдан бош тортган.

Изоҳ билдириш