46318

Миллиардер Алишер Усмонов “Пахтакор” футбол клубига 20 миллион $ сармоя киритди

Спорт 24 август 9:44 413

Миллиардер Алишер Усмонов “Пахтакор” футбол клубига 20 миллион $ сармоя киритди, деб хабар қилмоқда «Ўзбекистон 24» телеканали, бизнесмен ҳақида суратга олинган ҳужжатли фильмда.

“Бу йил “Пахтакор” жамоаси ҳаммани хурсанд қилмоқда. Алишер Бурҳонович туфайли ҳамма нарса ўзгарди: менежмент, мураббийлар ва фалсафа”, – деб ҳикоя қилади жамоанинг бош мураббийи Шота Арвеладзе.

Ундан ташқари яқин йиллар ичида пойтахтдаги стадионнинг майдони замонавийлаштирилади. Янги лойиҳанинг қиймати 100 миллион долларга баҳоланмоқда.

“Мен ўзбеклигимдан мағрурланаман. Бу ер менинг она ерим ва унга қандай ёрдамим керак бўлса, мен бу ишни исталган дақиқада амалга оширишим мумкин”, – деди Алишер Усмонов теледастур давомида.

СССР спорт устаси Биродар Абдураимов айтишига қараганда, Алишер Бурхоновичнинг ўзи спортчи бўлган, шунинг учун ҳам у “Пахтакор” жамоасига ёрдам бермоқда ва унинг ўзи ҳам ушбу жамоани жуда яхши кўради.

Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида Усмонов Лондоннинг «Арсенал» клубидаги ўзига тегишли 30 фоиз акцияни 550 миллион фунт (713 миллион доллар)га сотиб юборган эди.

Изоҳ билдириш