4609

Месси «Эль-Класико»да «Барселона»ни пешқадамга айлантирди (+Видео)

Спорт 24 апрель 9:11 350

Испания чемпионатининг 33-туридан ўрин олган марказий учрашув Мадридда бўлиб ўтди. Унда «Реал» «Барселона»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 28-дақиқасида Каземиро мадридликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 5 дақиқа ўтиб Лионель Месси ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда Иван Ракитич жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Голдан тўрт дақиқа ўтиб Серхио Рамос Мессига нисбатан ишлатган қўпол ҳаракати учун тўғридан-тўғри қизил карточка билан «сийланди». Аммо «Реал» бир киши кам бўлиб қолганига қарамасдан, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Захирадан майдонга тушган Хамес Родригес Тер Штеген дарвозасини ишғол қилди. Аммо бу якун эмасди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Лионель Месси яна бир гол киритиб, «Барселона»даги 500-голини ва учрашувдаги жамоасининг ғалабасини нишонлади.

Ушбу ғалабадан кейин «Барселона» турнир жадвалида яна пешқадам бўлиб олди. Жамоа «Реал» билан бир хил очко тўплаб турибди. Бироқ мадридликларда битта захира ўйини мавжуд.

Испания Ла-лигаси, 33-тур
Реал Мадрид – Барселона 2:3 (1:1)

Голлар: Каземиро (28), Хамес (85) – Месси (33, 90+2), Ракитич (73).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (12), Умтити (39), Ковачич (81), Месси (90).
Четлатиш: Рамос (77).

Изоҳ билдириш