35706

Месси БМТнинг туризм йўналиши элчисига айланди

Спорт 10 апрель 14:02 42

Бирлашган Миллатлар ташкилоти (БМТ) қошидаги Бутунжаҳон туристик таташкилоти (ЮНВТО) “Барселона” юлдузи Лионель Мессини туризмга жавобгар элчи этиб тайинлади.

Ташкилот бош котиби Зураб Пололикашвили шанба оқшомида “Камп Ноу”да ўтказилган “Леганес” (3:1) билан ўйиндан кейин аргентиналик футболчига элчилик нишонини топширган.

Месси “Реал”нинг собиқ футболчиси Фернандо Йерро ҳамда Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Висенте дель Боске қаторида энди спорт ва туризм ривожига ўз хиссасини қўшади.

Изоҳ билдириш