4707

Месси Барселона таркибида 500-голини киритди

Спорт 24 апрель 14:59 293

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Реал»га қарши учрашувда (3:2) иккита тўп киритиб, жамоаси ғалабасини таъминлади.

Бу голлар Мессининг «Барселона» таркибидаги 499 ва 500-голи бўлди. Натижада футболчи янги юбилей натижани қайд этди.

Месси бу голларнинг 343тасини Ла-лигада, 94тасини ЕЧЛда, 43тасини Испания кубогида, 12тасини Испания суперкубогида, 5тасини клублар ўртасидаги ЖЧ ва 3тасини Европа суперкубоки учрашувларида киритган.

Изоҳ билдириш