33542

Лола Каримова федерация Президентлигидан кетмоқда

Спорт 6 март 9:37 251

Лола Каримова Ўзбекистон гимнастика федерацияси Президентлигидан кетаётгани борасида, ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар қилди. 

Мен ушбу пост орқали, мана 13 йиллик фаолиятимдан сўнг Ўзбекистон гимнастика федерацияси Президентлиги лавозимини тарк этишга мажбур эканлигимни эълон қилмоқчиман. Мен барча спортчиларимиз, федерациянинг бутун мураббийлар жамоаси ҳамда барча ишчи ходимларига аъло бажарилган фаолиятлари, ушбу спорт турини юқори даражага кўтаришдаги ҳиссалари, унинг ривожланиш йўлида тинимсиз меҳнатлари ҳамда ғайратлари учун чин дилимдан ташаккур билдирмоқчиман.

Осиё Гимнастика Иттифоқининг фахрий Президенти лавозимини сақлаб қолган ҳолда, мен ушбу ажойиб спорт турининг ашаддий муҳлисларидан бўлиб қоламан ҳамда бизнинг ўзбек гимнастларимизга келгуси фаолиятларида омад ва ғалабалар тилайман!- дейилади Лола Каримова-Тиллаева Instagram’даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лола Каримова-Тиллаева Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси сифатида фаолиятини якунлаётганини ҳам хабар қилганди.

Изоҳ билдириш