31706

«Локомотив» ўзида «Ал-Ваҳда» дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритди

Спорт 13 февраля 9:00 154

ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичининг илк турида “Локомотив” ўз майдонида БААнинг “Ал-Ваҳда” клубига қарши баҳс олиб борди. Тошкентда кечган учрашувда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Мезбонлар сафида Икром Алибоев дубль қайд этган бўлса, Нивалдо ва Сардор Рашидов бир мартадан рақиб дарзозасини ишғол этишди. Яна бир тўпни Салим Султон ўз дарвозасига жойлаб қўйди.

Шу тариқа, “темирйўлчилар” мавсумни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошладилар.

Ушбу учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.

ОЧЛ-2018. “B” гуруҳи.
1-тур

“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Ал-Ваҳда” (БАА) 5:0 (1:0, 4:0)

Голлар: 1:0 – 25 Нивалдо, 2:0 – 53 Алибоев, 3:0 – 55, автогол Салим Султон, 4:0 – 59 Рашидов, 5:0 – 87 Алибоев.

“Локомотив”: Игнатий Нестеров, Шухрат Муҳаммадиев, Ислом Тўхтахўжаев, Нивалдо (Сардор Рашидов 36), Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Олег Зотеев, Икромжон Алибоев, Санжар Шорахмедов (Игорь Йелич 77), Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев (Шерзод Каримов 84).

“Ал-Ваҳда”: Рашид Али, Муҳаммад Салим, Аҳмад Рашид, Холид Олдҳанони, Салим Султон, Муҳаммад ал Абдулла (Халил Иброҳим 80), Балаж Жуджак, Носсир Абдулҳоди, Аҳмад ал Акбарий, Исмоил Матар, Муҳаммад ал Акбарий.

Огоҳлантиришлар: Салим Султон (35), Жужак (42)

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар