3155

Лобанов гол урди ва «Пахтакор» кейинги босқичда

Спорт 11 апрель 9:43 395

Футбол бўйича Ўзбекистон кубоги 1/16 финал босқичидан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтди ва унда Тошкентнинг «Пахтакор» клуби навбатдаги босқич йўлланмасига эга чиқди.

Мамлакат Биринчи лигасида иштирок этувчи «Нурафшон» клубига қарши «Пахтакор» аввалроқ ўйнаши лозим эди. Бироқ тошкентликлар сафидан учдан ортиқ футболчи миллий терма жамоага чақирилгани учун, улар ўйинни бошқа кунга қолдиришни сўраб мурожаат қилганди.

Ўзбекистон миллий термасининг асосини ташкил қилувчи клуб қуйи лига жамоаси дарвозасига асосий ва қўшимча дақиқаларда гол ура олмади. Шу тариқа ўйин пенальтилар сериясига қадар чўзилди.

Лотереяда омад «пахтакорчилар» томонида бўлди. Дарвозабон Александр Лобанов зарбалардан бирини қайтариб юборди. Кейинроқ эса ўзи ҳал қилувчи голни уриб, жамоасини нимчорак финалга олиб чиқди.

Ўзбекистон кубоги
1/16 финал
10 апрель, душанба

«Нурафшон» — «Пахтакор» 0:0. Пен — 3:5

Изоҳ билдириш