Бильбаонинг “Атлетик” клуби ҳужумчиси Ариц Адурис Ла Лиганинг 12-турида “Вильярреал” дарвозасига гол урди.
Адурис ушбу голни боши билан дарвозага киритди ва бу кўрсаткич бўйича Ла Лигада етакчига айланиб олди. Мазкур йўналиш бўйича «Атлетик» ҳужумчиси Криштиану Роналдудан ўзиб кетди.
Бу билан Арицанинг Испания чемпионатида бош билан киритган голлари сони 48 тага етди. Роналду эса Примерада бош билан рақиб жамаолар дарвозасини 47 бор ишғол қилганди. Серхио Рамос 33 та гол билан кучли учликка якун ясаган.