28489

Коутиньо «Барселона»га келди, энди Деулофеу «Интер»га кетиши мумкин

Спорт 7 январь 11:46 277

Миланнинг “Интер” клуби ҳамон “Барселона” ярим ҳимоячиси Херар Деулофеуни ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаяпти.

La Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича ушбу футболчи жорий мавсум каталонияликлар сафида жуда кам майдонга туширилмоқда. Агар Филиппе Коутиньонинг “Барселона”га кўчиб ўтганлигини ҳисобга олсак, у ҳолда Деулофеунинг асосий таркибда майдонга тушиши янада қийинлашиши мумкин. Шу боис футболчининг ўзи ҳам жамоасини ўзгартиришга тайёр.

Ўз навбатида “Барса” уни 20 млн евро эвазига сотиб юборишни ёки кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага беришни режалаштирмоқда. “Интер” эса клубдаги молиявий фэйр-плейга амал қилиш учун ҳозирча Деулофеуни сотиб ололмайди. Шу боис миланликлар уни мавсум сўнггига қадар ижарага олишмоқчи.

Таъкидлаш керакки, Деулофеуга шунингдек “Наполи” ҳамда “Рома” клублари ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, Деулофеу жорий мавсум Ла Лигада жами 9та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Изоҳ билдириш