39945

Ислоҳотлар давом этади: Ўзбекистон «Rowing and Canoe» федерациясига янги раҳбар сайланди

Спорт 24 май 17:02 327

Ўзбек спортида ислоҳотлар давом этади. Ана шу мақсадда бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон «Rowing and Canoe» федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти, Бош «Rowing and Canoe» федерацияси мутасаддилари, спортчи ва мураббийлар иштирок этишди.

Маълумки, эшкак эшиш спорт турлари Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасига кўплаб медаллар тақдим этувчи йўналишлардан бири ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам, олдинда турган Осиё ўйинларида ҳам мазкур федерация спортчиларидан табиийки кўплаб медаллар кутиб қолинади. Бунинг учун албатта шароитларни яхшилаш, янгича йўналишда иш олиб бориш ва ўзига ҳос янгиликларни жорий этиш муҳим аҳамият касб этади.

Шу сабабдан ҳам мамлакатимизда эшкак эшиш спорт турлари ривожига қўшаётган ҳиссаси, кўп йиллик меҳнати инобатга олиниб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан федерация раҳбарлигига Худоёр Мамажонович Аҳмедовнинг номзоди таклиф этилди. Делегатлар бир овоздан ушбу номзодни қўллаб-қувватладилар. Шу тариқа Худоёр Аҳмедов Ўзбекистон «Rowing and Canoe» федерациясининг президенти этиб сайланди.

Янги раҳбар Худоёр Аҳмедов ўзига билдирилаётган ишончни оқлаш учун бор имкониятини ишга солишини таъкидлаб ўтди.

Изоҳ билдириш