30122

Қишки олимпиадада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар номи маълум

Спорт 23 январь 13:38 479

Яна 17 кундан сўнг Корея Республикасининг Пхёнчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари старт олади. Унда сайёрамизнинг 90 та давлатидан 6 500 дан зиёд спортчи ва расмий шахслар иштирок этиши кутилмоқда. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар номини маълум қилди.

2018 йилги қишки Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини икки нафар спортчимиз ҳимоя қилади. Булар фигурали учиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Миша Ге ва тоғ чанғи спорти бўйича мамлакат терма жамоаси етакчиси Комилжон Тўхтаевлардир.

Мусобақаларга биринчи бўлиб Миша Ге киришади. У 16 февраль куни «Gangneung Ice Аrena» муз саройида фигурали учишнинг қисқа дастурида чиқиш қилса, эртасига 17 февралда эркин дастурда ўз омадини синаб кўради.

Комилжон Тўхтаев 18 февраль куни тог чанғисининг гигант слалом баҳсларида иштирок этади. 22 февралда эса слалом бўйича мусобақада қатнашади. Тоғ чанғиси бўйича беллашувлар «Yongpyong Alpine Centre» мажмуасида бўлиб ўтади.

Изоҳ билдириш