17661

Инфантино Умид Аҳмаджоновга табрик йўллади

Спорт 13 sentyabr 9:11 165

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОФК президенти Салмон бин Иброҳим ал-Ҳалифа Умид Аҳмаджоновни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти этиб сайлагани билан табриклаган эди. ФИФА президенти Жанни Инфантино 12 сентябр куни ЎФФ президенти этиб сайланган Умид Аҳмаджоновга табрик йўллади, деб хабар берди «Узрепорт».

«Ҳурмати Умид Аҳмаджонов! Сизни 2017-2021 йиллар учун Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти этиб сайланганингиз билан чин юракдан табриклайман ва энг эзгу тилакларни билдираман. Сизнинг чуқур билимингиз ҳамда «Пахтакор» ФК вице-президенти, Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти, Миллий Паралимпия қўмитаси вице-президенти каби лавозимларда ишлаб тўплаган кўп йиллик тажрибангиз мамлакатингизда футболнинг барқарор ривожига ҳисса қўшишига ишонаман.

Олдингизга қўйган мақсадларга эришиш йўлида мен ва ФИФАнинг далдасига таянишингиз мумкин. Футбол ва унинг бошқарувини муҳокама қилишни истасангиз, ФИФА эшиклари Сиз учун доимо очиқ бўлади. Сизни Сюрих (Швейсария)га тез орада таклиф қилишдан ва ФИФА тизими билан таништиришдан мамнун бўламан. ФИФА вакиллари Сиз билан шу кунларда боғланиб, ташриф вақтини муҳокама қилади.

Шу ўринда, Сиз билан биргаликда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия қўмитаси аъзолари этиб сайланган ҳамкасбларингизга табрикларимни етказиб қўйишингизни сўрайман. Сизга омад, куч ва муваффақият тилаган ҳолда тез орада учрашиб, табригимни шахсан етказишга умид қилиб қоламан», — дейилади ФИФА президентининг табригида.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг

 

Изоҳ билдириш