31552

“India Open” ғолиблари 25 миллион сўмгача пул маблағлари билан мукофотланди

Спорт 9 февраль 17:21 652

Хабарингиз бор, 28 январь – 1 февраль кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир ўтказилди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари 5та олтин, 2та кумуш медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллагандилар.

Ўзбекистон адлия вазирлигининг Телеграмдаги каналида маълум қилинишича, мусобақада иштирок этган боксчи ва мураббийлар 25 миллиондан 12 миллион сўмгача пул маблағлари билан мукофотланган.

 

Изоҳ билдириш