1406

Хитой терма жамоаси Жанубий Кореяни мағлубиятга учратди

Спорт 23 март 18:46 308

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичидаги рақиблари – Хитой ва Жанубий Корея “А” гуруҳи 6-турида ўзаро баҳс олиб борди.

Марчелло Липпи шогирдлари мазкур ўйинда 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг 34-дақиқасида Ю Дабао томонидан киритилган гол Хитой терма жамоасига учинчи саралаш босқичидаги дастлабки ғалабани келтирди.

Хитой терма жамоаси очколари ҳисобини 5 тага етказиб олган бўлса, Жанубий Корея 11 очко билан қолиб кетди.

ЖЧ–2018 саралаши, 6-тур
Чангша, Хитой
23 март, пайшанба

Хитой – Жанубий Корея 1:0

Гол: Ю Дабао (34)

Огоҳлантиришлар: Йин Хонгбо (71) – Жи Донг-вон (8).

Изоҳ билдириш