43642

Хави Испания терма жамоасини бошқариши мумкин

Спорт 4 июль 8:49 179

Испания футбол федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийи вазифасига номзод қидиришда давом этмоқда.

Испанлар ЖЧ-2018да Фернеандо Йерро қўл остида қатнашдилар ва муваффаққиятсизликка учрадилар.

Бу вазифага навбатдаги номзод «Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси ҳозирда «Ас Садд» ўйинчиси Хави бўлиб турибди. 38 ёшли футболчи мураббийлик лицензиясига эга ва 2019 йилнинг январидан Қатар клубини бошқаришни бошлайди.

Бундан ташқари, федерациянинг рўйхатида Бельгия термаси устози испаниялик Роберто Мартинес ҳам бор.

Авввлроқ Кике Санчес Флорес номзодлар орасида фаворит кани айтилган эди. Бошқа номзодлар – Луис Энрике, Мичел, Пако Хемес ва Кике Сетьен.

Изоҳ билдириш