35552

Хабиб Нурмагомедов UFC чемпиони бўлди

Спорт 9 апрель 10:10 364

Россиялик машҳур яккакурашчи Ҳабиб Нурмагомедов UFC чемпионлик камарини қўлга киритди, деб хабар қилмоқда Р-Спорт.

Кеча, 7 апрель куни Нью Йоркда бўлиб ўтган беш раундли жангда барча ҳакамлар россиялик спортчининг ғалабасини қайд этишди.Ушбу жанг енгил вазнда кураш олиб борувчи енгилмас россиялик спортчи карьерасида 26-жанг ва 26-ғалаба бўлди.

Эслатиб ўтамиз, UFC камари учун бўлиб ўтган ушбу жангни мухлислар узоқ кутишган эди. Жанг турли сабабларга кўра 4 маротаба қолдирилган, Ҳабибнинг рақиблари эса 3 маротаба ўзгарган эди.

Жанг бўлишидан 2 кун олдин эса, рақиб жамоаси вакили, аралаш яккакурчи Конор Макгрегор Нурмагомедов ва бошқа жангчилар ўтирган автобусга хужум қилиб, темир устун билан унинг ойнасини синдирган эди. Ушбу қилмиши учун собиқ чемпион суд олдида жавоб беришига тўғри келади.

Изоҳ билдириш