29052

Футбол бўйича жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга олиб келинади

Спорт 11 январь 22:46 1 461
Футбол бўйича 21-жаҳон чемпионати 2018 йил 14 июндан 15 июлига қадар бўлиб ўтади. Чемпионат учрашувларига Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Калининград, Москва, Нижний Новгород, Ростов-Дон, Самара, Санкт-Петербург, Саранск ва Сочи шаҳарлари мезбонлик қилади.

6 февраль куни футбол бўйича 2018 йилги жаҳон чемпионатининг кубоги Тошкентга олиб келинади. Бу ҳақда ФИФАнинг жаҳон чемпионатига бағишланган сайтида хабар қилинди.

Жаҳон кубоги саёҳати Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати олдидан ўтказилмоқда.

Кубок саёҳати давомида ҳар бир ҳудудда ижтимоий ва спорт тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

Кубок 7 февраль куни Туркманистон пойтахти Ашхободга олиб кетилади.

Изоҳ билдириш