44330

Франция ўз тарихида учинчи бор жаҳон чемпионати финалига чиқди (видео)

Спорт 11 июль 9:38 188

10 июль санасида футбол бўйича Россия майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионати ярим финали доирасида биринчи жуфтлик ўйини бўлиб ўтди.

Франция ҳамда Бельгия терма жамоалари финал йўлланмаси учун баҳс олиб борди. Ўйинга «Санкт-Петербург» стадиони мезбонлик қилди. Учрашув тақдири иккинчи бўлимнинг 51-дақиқасида ҳал этилди. Антуан Гризманнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Самуэль Умтити Тибо Куртуа қўриқлаёган дарвозага жойлаб қўйди. Шу тариқа 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган французлар ЖЧ—2018 финалида ўйнайдиган бўлди.

Иккинчи ярим финал баҳси 11 июль санасида Англия ҳамда Хорватия жамоалари ўртасида кечади.

Жаҳон Чемпионати 1/2 финал баҳслари

10 июль, сешанба

Франция—Бельгия 1:0
Гол: 1:0—51 Умтити.​

Франция: Льорис, Варан, Люка Эрнандес, Павар, Умтити, Канте, Погба, Матюиди (Толиссо, 86), Гризманн, Жиру (Нзонзи, 85), Мбаппе.

Бельгия: Куртуа, Вертонген, Алдервейрелд, Компани, Шадли (Батшуайи, 90), Вицел, де Брюйне, Феллайни (Феррейра Карраско, 80), Дембеле (Мертенс, 60), Азар, Лукаку.

Огоҳлантиришлар: Азар (63), Алдервейрелд (71), Канте (87), Мбаппе (90), Вертонген (90).

Изоҳ билдириш