18492

Фазлиддин Ғоибназаров мексикалик Виктор Росасга қарши жанг қилади

Спорт 22 сентябрь 16:38 663

Профессионал рингда кетма-кет икки маротаба ғалаба қозонган Фазлиддин Ғоибназаров учинчи жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди.

Ўзбекистонлик боксчи 23 сентябрь куни АҚШда мексикалик Виктор Росас билан жанг қилади. Ғоибназаров мексикалик боксчи Виктор Розасга қарши рингга чиқади. Жанг Тошкент вақти билан 23 сентябр куни тонгда, соат 5да бошланади.

29 яшли мексикалик чарм қўлқоп устаси Виктор Розас эса 15 та жанг ўтказиб, 9 та ғалаба, 6 та мағлубият қайд этган.

Рио олимпиадасидаги ғалабадан сўнг профессионал боксга ўтган Фазлиддин дастлабки икки жангда Виктор Васкез ва Агустин Маурасни мағлубиятга учратди.

Ғоибназаровнинг учинчи баҳси саккиз раундлик рейтинг жанги сифатида қайд этилган.

 

Изоҳ билдириш