42601

Дания — Австралия: Ғолиб аниқланмади

Спорт 21 июнь 19:54 236

2018 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи доирасида С гуруҳида Дания Австралияга қарши ўйнади. «Самара Арена» стадионида кечган учрашув — 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Ўйиннинг 7-дақиқасида ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен данияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, биринчи бўлим охирида Майл Единак пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Ўйинда шу ҳисоб сақланиб қолди.

Шу тариқа, С гуруҳида икки турдан кейин Дания 4 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринла, австралияликлар ҳисобида — бир очко.

С гуруҳида охирги турда Дания Францияга қарши ўйнайди, австралияликлар Перуга қарши майдонга чиқади.

ЖЧ-2018
С гуруҳи
Дания – Австралия 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 7 Эриксен, 1:1 – 38, пенальти Единак.
Дания – Шмейхель, Кьер, Ларсен, Дальсгор, Кристенсен, Шене, Дилэйни, Эриксен, Систо, Йоргенсен (Корнелиус, 68), Поульсен (Брэйтуэйт, 59).
Австралия – Райан, Сэйнсбери, Бехич, Рисдон, Миллиган, Лекки, Единак, Муй, Рогич (Ирвайн, 82), Круз (Арзани, 68), Нэббаут (Юрич, 75).
Огоҳлантиришлар: Поульсен (37), Систо (84).

Изоҳ билдириш