4790

Бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон жуда кучли таркиб билан қатнашади

Спорт 25 апрель 20:52 401

Маълумки, 2017 йилнинг 30 апрель-7 май кунлари Ўзбекистон пойтахтида бокс бўйича Осиё чемпионати ўтказилади.

Нуфузли мусобақада ўттизга яқин давлатдан бўлган 200 нафардан зиёд боксчи иштирок этиши режалаштирилган. Чемпионат август ойида Германияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига ягона саралаш турнири ҳисобланади.

Ўзбекистон бокс федерациясининг хабар беришича, Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини қуйидаги боксчилар ҳимоя қилади:

1.  Ҳасанбой Дўсматов
2.  Жасурбек Латипов
3.  Муроджон Аҳмадалиев
4.  Элнур Абдураимов
5.  Иқбол Холдоров
6.  Шаҳрам Ғиёсов
7.  Исроил Мадримов
8.  Бектемир Мелиқўзиев
9.  Санжар Турсунов
10.  Баҳодир Жалолов

Изоҳ билдириш