39832

Билол Эрдоган Имом ал Бухорий мажмуасида қуръон тиловат қилди (фото)

Спорт 23 май 17:56 1 014

Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси, Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси Билол Эрдоган ва “Туркия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик гуруҳи раиси, Туркия Буюк Миллати Мажлиси аъзоси Ҳайдар Али Йилдиз бошчилигидаги катта делегация мамлакатимизга ташриф буюргани ҳақида хабар қилгандик.

Ўзбекистонга Туркиядан ташриф буюрган Билол Эрдўған Жумладан, туркиялик меҳмонлар “Халқлар дўстлиги” майдони, Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ҳамда Амир Темур ҳиёбонига ташриф буюришди.

Шунингдек, делегация аъзолари Самарқандга ташриф давомида шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ва тарихий обидаларини кўздан кечиради.

Туркиядан келган делегация вакиллари учун навбатдаги манзил Челак туманида жойлашган Имом ал Бухорий мажмуаси бўлди.

Меҳмонлар ислом оламининг буюк олими Имом ал Бухорий мажмуасини зиёрат қилишди. У ерда буюк мутафаккир ҳаққига дуолар ўқилди, қуръон тиловат қилинди.

Эслатиб ўтамиз, меҳмонларга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроиловлар ҳамроҳлик қилишмоқда.

Изоҳ билдириш