35937

«Барселона» устидан қозонилган ғалабани фонтанда нишонлаган «Рома» президенти салкам ярим млн евро жаримага тортилди

Спорт 13 апрель 8:51 39

«Рома» президенти Жеймс Паллотта фонтандан чўмилгани учун 450 минг еврога жарима тўлайдиган бўлди, деб хабар ёзади «Sports.ru».

Паллотта «Рома»нинг ЕЧЛ ярим финалига чиққани муносабати билан жамоанинг мухлислари олдида фонтанда чўмилиб байрам қилган эди.

«Рома» президенти Рим мэридан ўз узрини сўради ва фонтанни қайта тиклаш учун 230 минг евро тўлашга тайёрлигини билдирди. Маълумот учун, «Рома» сўнгги бор 1983/1984 йилги мавсумда Европа Чемпионлари Кубоги (ўша вақтда ЕЧЛ шундай аталган) финалига қадар етиб бориб, финалда «Ливерпуль»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлган эди.

Изоҳ билдириш