48621

«Барселона» «Реал»га 5та гол урди. Суаресдан ҳет-трик (видео)

Спорт 29 октябрь 9:25 209

Испания чемпионатининг 10-турида «Реал» «Барселона» меҳмони бўлди. «Камп Ноу» стадионида кечган эл-класико баҳси мезбонларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувда ҳисобни 11-дақиқада Филиппе Коутиньо очишга эришди. 30-дақиқада Рафа Варан Луис Суаресни йиқитди. Учрашув ҳаками эса VAR тизими ёрдамида пенальти белгилади. Жарим зарбасини Суареснинг ўзи Тибо Куртуа дарвозасига аниқ йўллади.

Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Марсело гол уриб, ҳисобни қисқартиришга эришди. 75 ҳамда 83-дақиқада Луис Суарес яна иккита гол уриб, жамоасини олдинга бошлади. Захирадан ўйинга қўшилган Артуро Видаль эса 87-дақиқада гол уриб, ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Эндиликда «Барселона» 21 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринни мустаҳкамлади, «Реал» 14 очко билан 9-ўринга тушиб кетди.

Кейинги турда каталонлар жамоаси «Райо Вальекано» майдонига сафар қилади, мадридликлар «Вальядолид»ни қабул қилади. Икки ўйин ҳам 3 ноябрга белгиланган.

Испания чемпионати
10-тур

Барселона – Реал Мадрид 5:1 (2:0, 3:1)
Голлар: 1:0 – 11 Коутиньо, 2:0 – 30, пенальти Суарес, 2:1 – 50 Марсело, 3:1 – 75 Суарес, 4:1 – 83 Суарес, 5:1 – 87 Видаль.
Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Серджи Роберто, Лангле, Артур (Видаль, 84), Бускетс, Рафинья (Нелсон Семеду, 69), Ракитич, Коутиньо (Дембеле, 74), Суарес.

Реал Мадрид –  Куртуа, Варан (Васкес, 46), Марсело (Диас, 82), Начо, Рамос, Кроос, Каземиро, Иско, Модрич, Бэйл (Асенсио, 77), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Ракитич (38), Начо (39), Бэйл (53), Суарес (77).

Изоҳ билдириш