2677

Артур Таймазов: “Медалларимни ҳар доим ҳалол кураш билан қўлга киритганман”

Спорт 7 апрель 10:19 392

Халқаро олимпия қўмитаси расмий сайтида чиққан маълумотга кўра, Пекин-2008 олимпиадасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган ва эркин кураш мусобақасида олтин медални қўлга киритган Артур Таймазовнинг эришган натижаси бекор қилинган.

Таймазов бу хабарга ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида муносабат билдирган.

“Олимпия чемпиони бўлиш болаликдан орзуим бўлиб келган. Мен бунга бутун умримни бағишладим, соғлиғимни “гиламда қолдирдим”. Ҳар доим ўз медалларимни ҳалол курашда ютиб келганман. Ҳеч қачон тақиқланган препаратларни қабул қилмаганман. 16 йил давомида ҳар йили допинг-намуналар топширдим ва бирон марта улар ижобий натижа бермади.

Чемпион бўлганингда ўз миллатинг, халқинг номини тарихга олтин ҳарфлар билан ёзиб қўясан. Бу дамларда масъулиятни ўзгача тушуна бошлайсан: сен нафақат битта ўзингга, балки сен орқали бутун халқингга ҳам қараб туришларини сезасан. Хато, боз устига, қандайдир ноҳақ ҳаракатлар қилишга ҳаққинг йўқ. Ўзим учун, шунингдек, менга ишонган, мухлислик қилган, ҳар кунлик меҳнатимни кўрганлар учун мен ҳар доим уч карра Олимпия чемпиони бўлиб қолавераман. Оилам, яқинларим ва дўстларим менинг ғалабам билан бирга яшашди, бу менга ҳар доим куч берган ва олға интилишга ёрдам берган.

Мен МОҚнинг қарорига нисбатан норозилик билдираман.

Бугун мен барча қўллаб-қувватлаганлар ва менинг ҳалол меҳнатимга шубҳа қилмаганларга миннатдорлик билдираман. Раҳмат!”, – дея ёзган Артур Таймазов.

Изоҳ билдириш