24596

Ҳамюртимиз Азамат Баҳодирзода рақибини 15 сонияда нокаутга учратди

Спорт 23 ноябрь 12:58 912

Кеча Қирғизистонда WEF Global турнири бўлиб ўтди. ММА бўйича Осиё чемпиони саналган ҳамюртимиз Азамат Баҳодирзода ҳам ўзининг ушбу турнирдаги илк жангини ўтказди.

Дебют жангида унга мезбонлар вакили Нурлан Токтобакиев рақиблик қилди. Ушбу турнирнинг амалдаги ғолиби бўлган рақибини юртдошимиз 15 сонияда нокаутга учратишга муваффақ бўлди.

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридаги “Kojomkula” спорт саройида ўтказилган “WEF GLOBAL 10” турнирида ҳамюртимиз Мурод Хонтураев ҳам иштирок этди.

Спортчимиз ўзининг ушбу жангини россиялик аралаш жанглар устаси Константин Андрейцевга қарши ўтказди. Қизиқарли кечган тўқнашувда афсуски тажрибали спортчимиз рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

Изоҳ билдириш