45434

Алишер Усмоновни энди «Арсенал»га умуман алоқаси йўқ….

Спорт 7 август 16:30 397

Россиялик бизнесмен Алишер Усмонов Лондоннинг «Арсенал» клубидаги ўзига тегишли бўлган 30 фоиз акциясини сотди, деб хабар беради Financial Times.

Усмонов Лондон клубидаги улушини жамоанинг асосий акционери бўлган Стэн Кронкега 550 миллион фунт стерлинг (713 миллион доллар) эвазига сотган. Бу орқали икки миллиардер ўртасидаги кўп йиллик зиддият якунланди.

Аввалроқ миллиардер Усмонов клубнинг бошқарув пакетини Стэн Кронкедан сотиб олишни хоҳлаётгани маълум бўлганди. Аммо Кронке «Арсенал»нинг ўзида бўлган 67 фоиз акциясини сотишдан бош тортган ва томонлар келишувга эриша олмаган.

Қайд этилишича, Усмонов Кронкенинг улуши учун 1,3 миллиард доллар таклиф этган , аммо рад жавобини олган. Шу боисдан Алишер Усмонов жамоадаги улушини сотиб юборди.

Маълумот учун россиялик миллиардер илк бор «Арсенал» акцияларини 2007 йилда сотиб олган. 2016 йилга келиб эса клубдаги ўз улушини 30 фоизга етказган.

Изоҳ билдириш