32218

Ҳабиб Нурмагомедов ва Криштиану Роналду ўзаро совғалар алмашди (фото+видео)

Спорт 19 февраль 12:51 1 049

Россиялик жангчи, аралаш яккакураш мусобақалари юлдузи Ҳабиб Нурмагомедов «Реал» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду билан совғалар алмашди. Бу икки спортчининг учрашувини Нурмагомедов ўзининг Инстаграм‘даги саҳифасига жойлаштирди.

«Совғалар алмашдик. Албатта ким-кимга совға бериши мумкинлигини сиз яхши тушундингиз», — деб ёзган спортчи.

Роналду Нурмагомедовнинг саҳифасига жойлаштирилган видеода «Ассалому алейкум» дея сўзини бошлаган. У россиялик спортчига тўп ва ўзининг футболкасини совға қилган. Ҳабиб унга кавказ миллий бош кийими «папаха» совға қилган.


«Бу футболкада Роналду бугун ҳет-трик қайд этди, бу совға менинг коллекциямда энг муҳим жой эгаллайди», — деб ёзган Нурмагомедов бошқа бир фотодаги расмга.

Маълумот учун, Россиялик спортчи «Реал» ҳужумчиси билан Испания чемпионатининг «Реал Соседад»га қарши учрашувидан сўнг (5:2) кўришган.

Изоҳ билдириш