36736

10 минг АҚШ доллар мукофот Шерали Жўраевга насиб этди

Спорт 23 апрель 12:02 392

Шаҳрисабз шаҳрида кураш бўйича халқаро турнир ўтказилди. Еттинчи бор ўтказилаётган турнирда иштирок этиш учун дунёнинг 29 давлатидан полвонлар ташриф буюрдилар. Мусобақанинг мутлақ вазн тоифасида ўтган финал беллашувида турнирнинг бош соврини — 10 минг АҚШ доллари мукофоти ва олтин медаль — Қашқадарё полвони Шерали Жўраевга насиб этди.

Эронлик Жафар Паҳлавоний иккинчи, қашқадарёлик Илҳом Жўраев ва мўғулистонлик Анар Дорч учинчи ўринларни эгаллади.

Изоҳ билдириш