19541

3-ноябрь куни SALUS VITA клиникаси ва ASR.UZ “Саломатлик жавохири” хайрия акциясини ўтказади

KLINIKI.UZ 1 ноябрь 9:59 675
Фото: Salusvita.uz

«Саломатлик жавохири» — Сиз хаётни безайсиз.
Кўкрак бези раки хозирда ракнинг энг кўп тарқалган шаклларидандир. Шунингдек кўкрак раки аёл кишиларда кўп учрайдиган онкологик касаллик бўлиб хам хисобланади. Хозирда ушбу касаликни эрта диагностика қилиш уни ривожланиш темпини секилаштирибгина қолмай уни бутунлай енгиш мумкунлиги фанда илмий тарзда исботланган.

«SALUS VITA» клиникаси кўп йиллардан бери ушбу касаллик юзага келтираётган муаммоларни хал этишда аёлларга ёрдам беришга харакат қилиб келмоқда.

Акцияда иштирок этувчи аёллар гинеколог маслахатини бепул олишлари ва кўкрак бези, бачадон УЗИ текширувидан бепул ўтишлари мумкун бўлади. Ноябрь ойида «Саломатлик жавохири» акцияси 3- ноябрь  куни ўтказилади. Текширувдан ўтувчилар врач қабулига рўйхатдан ўтишлари лозим.

Қабулга ёзилиш 9:00 дан 17:00 гача +998 97 768-79-01 телефон рақамлари орқали амалга оширилади.

Изоҳ билдириш