17687

Юридик институтида 5 кунлик таълим тизими жорий этилди

Жамият 13 sentyabr 11:12 381

Тошкент давлат юридик институтида 5 кунлик таълим тизими жорий этилди, деб хабар қилинди миллий матбуот марказида Тошкент давлат юридик университети масъул ходимлари томонидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Таъкидланишича, янги ўқув йилидан эътиборан университет ҳафтада 5 кунлик таълим тизимига ўтган. Бунда ҳар ҳафтанинг шанба куни профессор-ўқитувчилар таълим жараёнидаги янгиликлардан хабардор бўлиб боради, илмий изланишлар билан шуғулланади. Талабалар мустақил таълим жараёнига жалб этилади.

Тадбирда шунингдек, 2017/2018 ўқув йили учун ўтказилган тест синовлари натижалари, ўқув-тарбиявий жараён сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди, журналистлар саволларига жавоб қайтарилди.

Тошкент давлат юридик университети бакалавриат таълим йўналишига 6 мингдан зиёд абитуриентдан ҳужжатлар қабул қилинди. Улар орасида 518 ҳарбий имтиёзга эга ёшлар, 3 фан олимпиадаси ғолиби ўқишга кириш истагини билдирган. 2017/2018 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишига 20 давлат гранти, 580 тўлов-контракт асосида 600 талаба ўрни ажратилди

Тошкент давлат юридик университети бакалавриат таълим йўналишига чет эл фуқароларини ўқишга қабул қилиш бўйича соддалаштирилган тизим жорий этилди. Эндиликда улар университетга тест синовларисиз, суҳбат натижасига кўра қабул қилинади. Жорий ўқув йилида Россия, Хитой, Жанубий Корея, Япония, Қозоғистон ва Туркманистондан 11 абитуриент мазкур университет талабалари сафига қабул қилинди.Матбуот анжуманида маълум қилинишича, тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабул суммаси Тошкент давлат юридик университетида бир йиллик тўлов-контракт пулининг 25 баробарини ташкил қилди. Бунда абитуриентлар тўплаган балл кетма-кетлигига қатъий таянилади.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар