18402

Юнусободда 12.600.000 сўм ва 100 АҚШ доллар ўғирлаган аёл қўлга олинди

Жамият 21 сентябрь 21:49 503

2017 йилн 16 сентябр куни соат тахминан 12:00ларда, “Барно” исмли аёл, Юнусобод тумани ҳудудида, фуқаро Халбеков Отабек Хикматовичнинг хонадонида уй тозаловчи сифатида бўла туриб, уй эгасининг чалғиганлигидан фойдаланиб, ётоқхонадан унга тегишли жами баҳоси 12.600.000 сўм ва 100 АҚШ доллар бўлган мол-мулкини ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган эди.

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида, мазкур жиноятни Қаршиева Барно Саттаровна содир этганлиги аниқланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исмининг ҳар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Изоҳ билдириш