22994

Юнусобод туманида ЙТХ содир бўлди, бир киши воқеа жойида вафот этди

Жамият 7 ноябр 12:28 394
Фото: asr.uz

6 ноябрь куни, соат 18:20 атрофида Боғишамол кўчаси Тошкент ҳайвонот боғининг қарама-қарши тарафида натижаси ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди.

Юнусобод тумани Боғишамол кўчаси, Тошкент Ҳайвонот боғи қаршисида, ВАЗ 2102 русумли автоулов ҳайдовчиси, 1965 й.т., йўлда кета туриб, бошқарувни йўқотган ва катта тезликда 1950 й.т. фуқаро аёлни уриб юборган.

Маълумотларга кўра, ЙТҲ натижасида пиёда олинган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Автомобиль ҳайдовчиси «юқори артериал қон босими» ташхиси билан 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига етказилган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар