8979

Япония Ўзбекистон фуқаролари учун виза бериш тартибини соддалаштирди

Жамият 7 июнь 9:21 664

Япония Ўзбекистон фуқаролари учун виза бериш тартибини соддалаштирди. Бу маълумотни мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳам тасдиқлади, дея хабар берди UzNews.

Янги қоидалар 5 июндан кучга кирди.

Уларга кўра, энди Ўзбекистон фуқаролари туризм мақсадида саёҳат қилган тақдирда, шу пайтгача Япония сайёҳлик компаниялари томонидан талаб қилинган барча ҳужжатларни (ташриф дастури, кафолат хати ва ҳоказо) тақдим этиши шарт эмас.

Фақат талабгор тайёрлайдиган ҳужжатлар топширилади. Японияга бир маротабадан кўпроқ борган тақдирда максимал муддати 5 йил бўлган кўп каррали виза олиш мумкин.

Иш юзасидан, конференция, маданий алмашувларда иштирок этишга борганда ёки қариндош ва танишларини кўриш учун сафар қилганда, талабгор мустақил равишда харажатларни кўтарган тақдирда, япон томонидан таклиф сабабини изоҳловчи ва ташриф дастури баён этилган мактуб тақдим этилиши кифоя.

Икки ҳолатда ҳам Японияга бир маротабадан кўпроқ борган тақдирда максимал муддати 5 йил бўлган кўп каррали виза олиш мумкин.

Изоҳ билдириш