38795

Ўтган ҳафтада онлайн аукцион орқали 50 та автомобил рақамлари сотилди

Жамият 15 май 16:43 942

Шу йил 7-11 май кунлари давомида биржанинг онлайн аукционлари орқали 50 та автомобил рақамлари сотилди, деб хабар қилди «ЎзРТХБ» АЖ матбуот хизмати.

Булардан 41 таси жисмоний шахсларга, 9 таси юридик шахсларга сотилган. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 678 миллион сўмдан ошди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг деярли 62% биринчи тоифадаги авторақамлар, 30% битимлар иккинчи тоифа авторақамлар ва 8% битимлар 3-тоифа авторақамлар бўйича тузилган.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 40%га тенг. Кейинги ўринда Самарқанд ва Фарғона вилоятлари автоҳаваскорлари ҳар бири 12% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Бухоро ва Наманган вилоятлари автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 10%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 16%га тенг.

Изоҳ билдириш