35943

Тошкентда KFC’нинг илк ресторани қаерда жойлашиши маълум бўлди

Жамият 13 апрель 9:04 203

Тошкентда товуқ гўштидан таомларга ихтисослашган KFC халқаро тармоғининг биринчи ресторани пойтахт марказида, Вестминстер университети қаршисида очилади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.

Бир неча кун аввал бўлажак ресторан жойида қурилиш ишлари бошланди, шунингдек, унинг кўриниши қандай бўлиши акс этган баннерлар пайдо бўлди. Дизайнга кўра, ресторан суткада 24 соат ишлайди, унда автомобиль эгалари таомни олиб кетиши учун ҳам имконият яратилади.

Қурилиш майдонидаги ишларнинг ҳолатини кузатиб, компанияга лойиҳани якунлаш учун камида бир ой талаб этишини тахмин қилиш қийин эмас.

Маълумот учун, KFC штаб-квартираси АҚШнинг Луисвилль шаҳрида (Кентукки штати) жойлашган. У савдо айланмаси ҳажми бўйича дунёда «МакДональдс»дан кейинги иккинчи ўринда туради.

Изоҳ билдириш