15661

Сертификатга эга абитуриентлар чет тили фани бўйича тест синовидан озод қилинади

Жамият 21 август 10:07 373

11 августда Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб хабар беради Norma.uz.

Қарор билан тегишли давлат органларига қуйидагилар топширилди:

– 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб таълим тизимининг барча босқичларида чет тилини ўзлаштириш даражасини давлат таълим стандартларида белгиланган “Тинглаб тушуниш” (Listening), “Ўқиш” (Reading), “Ёзиш” (Writing), “Гапириш” (Speaking) кўникмалари асосида баҳолаб бориш механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

– 2018 йил 1 январдан бошлаб чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги малака сертификатига (кейинги ўринларда – малака сертификати) эга бўлган ўқувчи, талаба ва педагогларга етакчи хорижий таълим муассасаларида тил ўрганиш амалиётини ташкил этиш;

– 2018 йил 1 сентябрга қадар чет тилларини ўқитиш бўйича таълим тизимининг барча босқичларида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

– 2017 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидагиларни таъминлаш:

Ҳужжат 14 августда кучга кирди.

Изоҳ билдириш